Об-ҳаво
Астана -19 °С
Алматы -6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

COVID-19га қарши кураш: Қозоғистонда икки ойлик дори-дармон захираси яратилди

30 Сентябрь 2020 12:31

NUR-SULTAN. Kazinform – COVID-19 эпидемияси тарқалиши хавфи туфайли икки ойлик дори захираси яратилди. Бу ҳақда «СК-Фармация» МЧЖ раҳбари Ерхан Есқалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунга қадар вилоятлар томонидан умумий қиймати 16,6 миллиард тенгега тенг бўлган қўшимча дори-дармон олиш учун мурожаат қилинган. 22 июлдан бошлаб барча тиббиёт ташкилотларида, юқумли касалликлар шифохоналари ва провизор стационарларида ойлик дори захирасини яратишга қарор қилгандик. Ушбу чора шифохоналарда захираларни яратишга ва дори-дармонларга бўлган эҳтиёжни қондиришга ёрдам беради», - деди Ерхан Есқалиев Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, амбулатория шароитида даволанадиган дорилар рўйхати кенгайтирилди. Касаллиги енгил кечаётган беморлар ҳарорат туширувчи дорилар ва антикоагулянтларни клиникалардан олишлари мумкин.

«Бугунги кунга келиб, икки ойлик фонд шакллантирилди. COVID-19га қарши 8,2 миллиард тенге миқдорида 44 турдаги дори воситалари сотиб олинмоқда. Бир ой давомида олти минг касални касалхоналарда даволашга етарли», - деди у.


Муаллиф: Аян Бекенўғли

Калит сўзлар: Тиббиёт,
Юқорига