Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

COVID-19га қарши Қозоғистон вакцинасининг III босқич синовлари қандай ўтмоқда

11 Февраль 2021 15:36

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига қарши вакцинани клиник синовларининг III босқичи ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«COVID-19га қарши QazCovid-in вакқинасини I ва II босқичларида ўтказилган клиник тадқиқотлар натижаларига кўра, бир ва икки марта эмлашда яхши бардошлик ва хавфсизлик қайд этилди. SARS-CoV-2 вирусига қарши вакцинанинг юқори иммуноген фаоллиги аниқланди, бу икки марта эмлашдан кейин аниқроқ намоён бўлади. Бугунги кунга келиб клиник синовларнинг учинчи босқичи турли ёш гуруҳларида, шу жумладан хавф гуруҳларида 3000 нафар кўнгиллилар устида олиб борилмоқда. Клиник тадқиқотлар Алмати ва Тараз шаҳарлардаги клиник жойларда ўтказилмоқда», - дея хабар берди вазирлик.


Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига