Об-ҳаво
Астана -23 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

COVID-19: Ҳиндистонда вирусни юқтирганлар сони 7 миллиондан ошди

12 Октябрь 2020 10:00

DELHI. EURONEWS - Kazinform – Якшанба куни Ҳиндистонда COVID-19 вирусини юқтирганлар сони 7 миллион кишига етди, бу бутун дунёда коронавирус билан касалланганлар сони бўйича АҚШга яқин, деб хабар беради Kazinform Euronews агентлигига асосланиб.

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, сўнгги бир кунда 75 мингдан ортиқ одам вирусни юқтирган.

Шу билан бирга, сентябрь ойида юқтирганлар сони кунига 100 минг кишидан 70 минг кишига камайди. Бироқ, Ҳиндистон дунёда юқтирганлар сони бўйича биринчи ўринда туради. Айни пайтда 108 мингдан ортиқ ҳиндулар COVID-19 вируси қурбонига айланишди.

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вирусни юқтирганлар сонининг камайиши ҳиндларнинг Янги йил – Дивали байрамидан олдин вазиятни бошқариш имкониятига эга бўлишига умид қилмоқда.

Бу йил байрам 14 ноябрда бўлиб ўтади.
Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига