Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Чорвачиликка инновацияларни жорий этиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш зарур – вазир

17 Май 2022 13:21

NUR-SULTAN. Kazinform – Чорвачилик соҳасида инновациялар бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш зарур. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Кўпгина мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатдики, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги боғлиқликни таъминламасдан туриб, соҳа самарадорлигини ошириб бўлмайди. Қишлоқ хўжалиги, таълим вазирликлари ва «Атамекен» палатаси соҳада инновациялар бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш зурар», - деди Алихан Смаилов.

Бош вазирнинг фикрича, фермерлар ва инвесторлар замонавий технологиялар ва илмий инновацияларни жорий этиш учун маблағ ажратишдан манфаатдор бўлиши керак.

«Умуман чорвачиликни ривожлантириш давлат идоралари, фермерлар, тадбиркорлар, илм-фан, ветеринария вакилларининг биргаликдаги позицияси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан самарали бўлади», -деди у.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: ҚР Бош вазири, ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Юқорига