Об-ҳаво
Астана -14 °С
Алматы -6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Чимкентда коронавирусдан вафот этган тиббиёт ходимларини хотирлаш маросими бўлиб ўтди

22 Октябрь 2020 15:32

SHYMKENT. Kazinform - Чимкентда коронавирусдан вафот этган тиббиёт ходимларини хотирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўзгани қутқариш учун ўзини фидо қилганлар» акцияси доирасида пандемия пайтида вафот этган шифокорларнинг яқинларига кўкрак нишонлари топширилди. Касаллик авж олган пайтда Туркистон вилоятида 32, Чимкентда 21 шифохоналар ходимлари вафот этди. Улар орасида шифокорлар ва ҳамширалар, фаррошлар ва ҳайдовчилар ҳам бор. «Жануб тиббиёт ходимлари ассоциацияси» жамоат бирлашмаси томонидан ташкил этилган тадбирда марҳумларнинг қаҳрамонликлари муҳокама қилинди ва бир дақиқалик сукут сақланди. Руҳларга Қуръон бағишланди ва ёдгорлик лавҳасига гуллар қўйилди. Марҳумларнинг учрашувда иштирок этган қариндошлари «Ҳаёт учун», «Олтин шифокор» ва «Меҳр» медаллари билан тақдирландилар. Кўпчилик бундай ташаббус учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва ўз таклифларини ўртага ташлади.

































Муаллиф: Айнур Ақбаева


Калит сўзлар: Тиббиёт,
Юқорига