Об-ҳаво
Астана -20 °С
Алматы -9 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Буюк Британияда коронавирус юқтирганлар ва ўлим даражаси кескин ошди

30 Сентябрь 2020 12:53

LONDON. Kazinform - Буюк Британияда коронавирус юқтирганлар ва ўлим даражаси кескин ошди, деб хабар беради Kazinform BBCга асосланиб.

Covid-19 инфекцияси туфайли Шимолий Америкада 308 мингдан ортиқ, Жанубий Америкада 250 мингга яқин, Европада 221 минг ва Осиёда 190 минг киши вафот этди.

Вирусдан энг кўп зарар кўрган мамлакат АҚШ (тахминан 210 минг киши вафот этган) бўлиб турибди. Ундан кейин Бразилия (142 минг), Ҳиндистон (96 мингдан ортиқ), Мексика (76 мингдан ортиқ) ва Буюк Британия (42 мингдан ортиқ) ҳам жиддий зарар кўрган.

Сўнгги 28 кун ичида Британияда сешанба куни яна 71 ўлим қайд этилди, бу охирги ойлардаги энг юқори кўрсаткич. Британияда вирусдан ўлганларнинг умумий сони 42 072 кишини ташкил қилади.

Ўтган кун давомида яна 7143 та вирус юқтириш ҳолати аниқланди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, баҳорда касаллик сонининг кўпайиши анча юқори бўлган, аммо ўша пайтда тест кўпинча касалликнинг оғир аломатлари бўлган одамларда ўтказилган.

Пандемия бошланганидан буён 188 мамлакатда 33,5 миллиондан ортиқ одам касаллик юқтирган. Тахминан 25 миллион киши соғайиб, ҳозирги кунда 7,5 миллионга яқин одам даволанмоқда, шу жумладан 65,3 минг киши оғир ёки ўта оғир аҳволда.

«Ўлим даражасининг пасайиши аломатлари йўқ. Афсуски, вакцина бўлгунга қадар у шу даражада сақланиб қолади», - дейди Мельбурндаги Аҳоли ва глобал соғлиқни сақлаш мактаби раҳбари Нэнси Бакстер.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига