Об-ҳаво
Астана 0 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Буюк Британияда карантинни бузганларга 10 минг фунт жарима солинади

21 Сентябрь 2020 10:21

LONDON. EURONEWS - Kazinform – Буюк Британия ҳукумати коронавирус инфекциясига қўйилган чекловларни бузганлик учун жарималарни оширди. Биринчи марта қоида бузганлик учун 1000 фунт жарима, иккинчи мартасига 10 000 фунтгача жарима солинади, деб хабар беради Kazinform Euronews телеканалига асосланиб.

Ушбу миқдор карантин талабларини бир неча бор бузган шахсга нисбатан тўланиши мумкин. Британиялик шифокорларнинг фикрига кўра, мамлакатда ўзини изоляция қилиш талабини сақлашда одамларнинг атиги 20 фоизигина интизомли.

Расмийлар катта миқдордаги жарималарни мамлакатда кенг қамровли блокланишларнинг олдини олиш усули сифатида кўриб чиқмоқдалар. Британия жамияти бунга норози. Шанба куни Лондоннинг Трафальгар майдонида юзлаб одамлар митинг ўтказдилар. Намойиш полиция билан тўқнашув билан якунланди. 30 киши ҳибсга олинган.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига