Об-ҳаво
Астана -20 °С
Алматы -9 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Буюк Британия бензинли автомобилларни сотишни тақиқлайди

22 Сентябрь 2020 11:29

NUR-SULTAN. Kazinform – Буюк Британия ҳукумати бензинли транспорт воситаларини сотишни аввал режалаштирилган 2040 йилда эмас, ўн йил олдин, 2030 йилда сотишни тақиқламоқчи. Бу ҳақда Kazinform The Guardian газетасига асосланиб хабар беради.

Ушбу чора Бирлашган Қироллик йўлларида электромобилларнинг тарқалишини тезлаштиради.

Янги «йўл харитаси» сентябрь охиригача нашр этилиши кутилганди.

Манбаларга кўра, яқинда коронавирус билан касалланганлар сонининг кескин кўпайиши сабабли ҳукумат бу масалани 2020 йил охирига қолдирган.

Шуни таъкидлаш керакки, Норвегия 2025 йилда бензин билан ишлайдиган барча автомобилларни сотилишини тақиқлаган биринчи мамлакат бўлади.

Германия, Ирландия ва Голландия ушбу тақиқни 2030 йилда жорий қилмоқчи. Францияда эса 2040 йилдан кейин фақат экологик тоза автомобилларгина сотилади.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига