Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы -1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бугундан Нур-Султанда яна карантин жорий этилди

14 Октябрь 2020 11:21

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Давлат санитария врачи бошлиғи Жанна Пиралиева 14 октябрдан Нур-Султан шаҳрида чеклов ва карантин чораларини кучайтириш тўғрисида қарорни имзолади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Фармонга биноан, Нур-Султан шаҳар ҳокимлиги, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлими, давлат идоралари, ташкилотлар, корхоналар, тадбиркорлик субъектлари қуйидаги талабларнинг бажарилишини таъминлаши шарт:

- мулкчилик шакли ва ишчилар сонидан қатъи назар, барча ташкилот ва корхоналар ходимларининг камида 60 фоизи масофадан ишлашга ўтказилиши керак;

- бизнес марказларининг (адвокатура, нотариус, бухгалтерия, консалтинг, кўчмас мулк агентликлари, реклама агентликлари, суд ижрочилари, туроператорлар, бутиклар (бўлимлар) санитария-профилактика чораларига риоя қилган ҳолда, иш кунлари ва дам олиш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача ишлайди. Дам олиш кунлари ноозиқ-овқат товарлари ва уларда жойлашган буюмларни сотадиган бутикларнинг (бўлимларнинг) фаолияти тақиқланади;

- овқатланиш корхоналари (ресторан, кафе, бар, ошхона) жойлашган жойидан қатъи назар, бино ичида ва ёзги майдонда 30 ўриндан кўп бўлмаган ва қўшни столлар четлари оралиги камида 2 метр масофада ва ҳар бир столда 4-6 кишидан кўп бўлмаган, қатъий санитария-профилактика чораларига риоя қилган ҳолда ишлайди, иш жадвали иш кунлари ва дам олиш кунлари соат 9:00дан 22:00гача деб белгиланади. Ушбу қарорда белгиланган муддат ўтгач, меҳмонларга овқатланиш залида бўлиш тақиқланади. Шу билан бирга, жамоавий, тантанали, оилавий ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш қатъиян ман этилади;

- Ҳаммомлар, бассейинлар ва сауналар (ҳар бир ташриф буюрувчига 4 квадрат метр ажратилган ҳолда, бир вақтнинг ўзида ташриф буюрувчилар сони иншоот сиғимининг 30 фоизидан ошмаслиги керак) қатъий санитария-профилактика чоралари билан; иш кунлари соат 8:00 дан 21:00 гача ва дам олиш кунлари 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига