Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бугун Ўзбекистонга яна Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди

18 Октябрь 2021 19:00

TASNKENT. Kazinform – Бугун Ўзбекистонга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 526 500 дозалик яна бир партияси олиб келинди. Бундан аввал ушбу вакцинадан 1 200 000 доза келтирилган эди, деб хабар беради Kazinform ЎР ССВ матбуот хизматига таяниб.

Ўзбекистонга олиб келинган Pfizer/BioNTechнинг умумий миқдори 1726 500 дозага етди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда эмлаш бошланганидан бери келтирилган вакцина миқдори эса 29 214 488 дозани ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашга рухсат берилган.

14 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 151 124 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Калит сўзлар: Вакцина, Марказий Осиё,
Юқорига