Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бугун Ўзбекистонда Президент сайлови олдидан «жимлик куни»

23 Октябрь 2021 15:45

TASHKENT. Kazinform – Бугун соат 00:00 да Ўзбекистонда Президент сайлови олдидан «жимлик куни» бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, бугундан бошлаб сайловолди кампанияси тугагунга қадар оммавий ахборот воситалари, телеканал ва радиоканалларда, шунингдек, сайловолди ташвиқотининг бошқа турларида ташвиқот олиб бориш тақиқланади.

Қонунга кўра, сайловдан беш кун олдин, шунингдек, сайлов куни жамоатчилик фикрини ўрганиш ва сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш тақиқланади.

«Жимлик куни» сайловчиларга сайловолди ташвиқотисиз ўз танловини амалга ошириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Президент сайлови 24 октябр куни бўлиб ўтади. Сайловда беш номзод қатнашмоқда, улар орасида амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев ҳам бор.


Муаллиф:Мадибек Жанибеков


Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига