Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бугун Токио Олимпиадасининг машъаласи ёқилади

23 Июль 2021 08:22

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун, 23 июль куни Токио Олимпиадасининг машъаласи ёқилади, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Олимпия ўйинларининг расмий очилиш маросими Нур-Султан вақти билан соат 17: 00да бошланади.

Одатдагидек очилиш маросимидан олдин олимпиячилар биринчи саралаш босқичини бошлашади. Улар орасида Қозоғистон спортчилари ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадасида 200 мамлакатдан 11 мингга яқин спортчи 33 спорт тури бўйича куч синашади. Спортчилар жами 339 совринлар тўплами учун кураш олиб борадилар.
Калит сўзлар: Олимпиада, Спорт,
Юқорига