Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Бугун Қозоғистоннинг ЮНЕСКОга аъзо бўлганига 30 йил тўлди

22 Май 2022 10:15

NUR-SULTAN. Кazinform – 1992 йилда Қозоғистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилотига(United Nations Educational, Scientific and Cultural Organization, UNESCO-ЮНЕСКО), аъзо бўлган 164-давлат бўлди. Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг матбуот хизмати Давлат раҳбарининг ЮНЕСКО Бош директори Федерико Майор билан тушган суратини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform «БОРТ №1» Тelegram- каналига таяниб.





Расмда Қасим-Жомарт Тоқаев ЮНЕСКО Бош директори Федерико Майор билан, 1992 йил май, Париж.

ЮНЕСКО рўйхатига киритилган мамлакатнинг биринчи объекти Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси бўлди.

ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Қозоғистон объектлари

Маданий объектлар:

Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси, 2003 йил;

Тамғали археологик ландшафтининг петроглифлари, 2004;

Ипак йўли: Чанъань-Тянь-Шань коридорининг маршрут тармоғи, 2014 йил.

Табиий объектлар:

Сариарқа - Шимолий Қозоғистоннинг дашт ва кўллари, 2008;

Ғарбий Тянь-Шань, 2016 йил.





Қасим-Жомарт Тоқаев ва ЮНЕСКО Бош директори Федерико Майорнинг 1992 йил 22 майда Қозоғистоннинг ЮНЕСКОга аъзо бўлиш актини имзолаш маросимидан кейинги сурати.


Калит сўзлар: Қозоғистон Президенти,
Юқорига