Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бугун Қозоғистонда Умуммиллий мотам куни

29 Август 2021 10:12

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун мамлакатда Жамбил вилояти Байзақ туманидаги 28349 -сонли ҳарбий қисм ўқ-дорилар омборида портлаш қурбонлари хотирасига бағишланган миллий мотам куни, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кеча Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 29 августни Умуммиллий мотам куни деб эълон қилди.

«Мен 29 августни Жамбил вилояти Байзақ туманида фожииали ўлимга сабабчи бўлган содир ҳодиса муносабати билан Умуммиллий мотам куни деб эълон қиламан. Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва қутқарувчилар катта жасорат ва фидойилик кўрсатдилар. Қаҳрамонларимизнинг исмлари доимо халқ хотирасида қолади «, - деб ёзди у twitterдаги саҳифасида.

Ақорда расмий сайтида фавқулодда вазият оқибатида бир неча киши ҳалок бўлганлиги муносабати билан Қозоғистон Республикасида Умуммиллий мотам эълон қилиш тўғрисидаги Президент фармони эълон қилинди.

«2021 йил 29 августда Қозоғистон Республикасида Жамбил вилояти Байзақ туманидаги ўқ -дорилар омборида ёнғинлар ва портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар муносабати билан Умуммиллий мотам эълон қилинсин», - дейилади фармонда.

Мотам куни эълон қилинганлиги муносабати билан, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг қарори билан билан, кечадан бери мамлакатда тинч кунларда шаҳид бўлган аскарлар ва қутқарувчилар хотирасига бағишланган Қуръон хатм қилинмоқда.

ҚМДБ вакилларининг сўзларига кўра, ҳар бир ваколатхона, 114 та Қуръон сураларини ўқиш учун вилоят имомлари ҳар бир туман масжидларига Қуръон параларини(қисмлари) бўлиб беришган. Мотам куни белгиланган кундан бошлаб, хатм ўқиш бошланди. Бугун соат 10.00да кечадан буён бағишланган Қуръон дуоси ўқилади. Пойтахтда Қуръон бағишлаш маросими Ҳазрат Султон масжидида бўлиб ўтади.

Миллий мотам куни нишонланиши муносабати билан Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги оммавий ахборот воситаларига ўз интернет -ресурсларини лойиҳалаш бўйича тавсияларни эълон қилди. Мамлакатда рўйхатдан ўтган барча оммавий ахборот воситаларининг интернет-ресурсларида Умуммиллий мотам куни мазмунига мувофиқ 10 хил чоралар кўриш таклиф этилади.

Эслатиб ўтамиз, 26 август куни соат 19.00 ларда Жамбил вилояти Байзақ туманидаги 28349 -сонли ҳарбий қисмнинг ўқ-дорилар омборида ёнғин содир бўлган.

Дастлаб, мудофаа вазири ўринбосари Руслан Шпекбаев бошчилигидаги идоравий комиссия воқеа жойига ташриф буюрди ва портлаш содир бўлган жой яқинидаги уйлар аҳолисини эвакуация қила бошлади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, энг яқин 3 та аҳоли пунктида 1086 киши истиқомат қилади. Улардан 710 нафари портлаш пайтида вилоят марказига эвакуация қилинган.

Ўқ-дорилар омборидаги ёнғин натижасида база ҳудудида ўндан ортиқ портлаш содир бўлди.

Охирги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 13 кишини ташкил қилади. Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳозирча бир неча киши билан боғлана олишмади.

27 август куни Президент Қасим-Жомарт Тоқаев фавқулодда вазият бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказди ва идоралараро давлат комиссиясини тузишни топширди.

Шунингдек, у Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига Жамбил вилоятида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабаблари ва айбдорларни аниқлаш учун синчковлик билан дастлабки тергов ўтказишни топширди.

Кеча Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев, Фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильин ва Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаев ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириб, моддий ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев Сарикемерда оммавий ахборот воситаларининг саволларига жавоб берар экан, ҳар бир қурбоннинг оилаларига 20 миллион тенгедан зиёд ёрдам берилганини айтди. Агар керак бўлса, уй -жой масаласи маҳаллий ҳокимият билан биргаликда ҳал қилиниши мумкинлигини айтди.

Аввалроқ, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг исм -шарифлари эълон қилинган эди.

1. 1981 йилда туғилган сержант Марат Сайлауули Мешинбай.

2. 1979 йил 8 октябрда туғилган сержант Еркин Ерикбайули Надирбеков.

3. 1981 йил 20 июнда туғилган ефрейтор Руслан Журсинбайули Жанболатов.

4. 1969 йилда туғилган ҳарбийлаштирилган қўриқчи Оразбек Дайирбекули Далибаев.

5. Жанубий округ ҳарбий прокурори, адлия полковниги Арман Капезов.

Ҳалок бўлганлар орасида фуқаролик мудофааси ходимлари ҳам бор.

1. Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, «ЎЎвАҚИХ» ДК Тараз 3-ЎЎБ ўт ўчирувчи-қутқарувчиси Арнур Темирбулатов.

2. Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, «ЎЎвАҚИХ» ДКТараз 3 – ЎЎБ Сандибаев Елдос Қадирбайули, катта ўт ўчирувчи - қутқарувчиси.

3. Александр Николаевич Микропуло, Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси «ЎЎвАҚИХ» ДК ёнғин хизмати тезкор навбатчиси, ёнғин бошлиғининг ўринбосари.

4. Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси «ЎЎвАҚИХ» ДК 1-ЎЎБ катта ўт ўчирувчи-қутқарувчиси Таниберген Қудайбергенули Торебеков .

5. Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М. К. Айманов.

Қоидага кўра, Миллий мотам кунида давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликлар, чегара дипломатик ваколатхонлари биноларида давлат байроғи туширилади. Кўнгилочар тадбирлар ва теледастурлар тўхтатилади.

1991 йилда Қозоғистон мумтақиллик олганидан буён ўнинчи марта мотам куни эълон қилинмоқда.


Калит сўзлар: Жамбил вилоятидаги портлаш,
Юқорига