Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бугун  –  Қозоғистонда Мустақиллик куни нишонланмоқда

16 Декабрь 2020 13:02

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилганига 29 йил тўлди, деб хабар беради Kazinform.

Бир пайтлар дунёнинг катта қисмини эгаллаган Совет Иттифоқининг қулаши 1980 йилларнинг иккинчи ярмида бошланди. Қайта қуриш даврида иттифоқдош республикалар марказдан мустақил давлатчиликка ва иқтисодий мустақилликка интила бошладилар. Энг аввало Болтиқбўйи давлатлари ажралиб чиқди. Сўнг, 1991 йил 8 декабрда Беларусь, Россия ва Украина мамлакатлари иттифоқни бутунлай парчалаб Беловеж шартномасини имзоладилар. Шундай қилиб, Совет Иттифоқи қулади, унинг аъзолари мустақилликка эришдилар ва яна 15 та мамлакат дунё қаторларига қўшилдилар.

Иттифоқ таркибидан чиққан 15 давлат ичидан Қозоғистон 1991 йил 16 декабрда Мустақиллик ва суверенитет тўғрисида қонун қабул қилди. Шуни таъкидлаш керакки, Қозоғистон иттифоқдаги «Мустақиллик тўғрисида»ги қонунни қабул қилган сўнгги мамлакатдир.

Қозоғистон мустақил мамлакатга айланганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларидан биринчи бўлиб дунёга «ҚазАқпарат» Халқаро ахборот агентлиги (ҚазТАГ) хабар берган.

«Мустақиллик барчамиз учун катта масъулият юклайди. Энди биз обод мамлакатга айланиш йўлига жиддий киришишимиз керак», - деди Елбасы Нурсултон Назарбоев 1991 йил 17 декабрь куни Алматидаги Марказий майдонда Қозоғистон Республикаси мустақиллигини эълон қилишга бағишланган йиғилишда.

Қозоғистон мустақиллигини биринчи бўлиб АҚШ расман тан олди. Кейин Хитой, Буюк Британия, Мўғулистон, Франция, Япония, Жанубий Корея ва Эрон Қозоғистонни мустақил давлат сифатида тан олди. Қозоғистонда биринчи бўлиб Туркия ўз элчихонасини очди.

Калит сўзлар: Мустақиллик байрами,
Юқорига