Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бугун Қозоғистон Мустақиллигига 28 йил тўлди

16 Декабрь 2019 11:07

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистон Республикасининг мустақил мамлакат бўлганига 28 йил тўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон СССР тарқаб кетгандан кейин 8 кундан сўнг ўз мустақиллигини эълон қилди. Қозоғистоннинг мустақил давлат бўлганлигини дунёга биринчилардан бўлиб Kazinform Халқаро ахборот агентлиги (ҚазТАГ) маълум қилганди.

«Мустақиллик барчамизга катта маъсулият юклайди. Эндиликда пойдевори мустаҳкам мамлакат бўлишимиз даркор. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Каттакон ва жаннатмакон еримизнинг барча бойликлари халқимизга етарлидир. Нима қилсак ҳам, шиорбозликка берилмасдан ақл билан қилайлик», - деди Нурсултан Назарбоев 17 декабрьда Алматидаги Марказий майдондаги тантанали маросимда Қозоғистон Республикаси давлат мустақиллигини эълон қиларкан.

Қозоғистон Мустақиллигини энг аввало Америка Қўшма Штатлари расман тан олди. Ундан кейин Хитой, Буюк Британия, Монголия, Франция, Япония, Жанубий Корея ва Эрон Ислим Республикаси Қозоғистонни мустақил давлат сифатида тан олиб, эътироф этди. Қозоғистонда ўз элчилигини энг биринчи бўлиб очган давлат Туркия бўлди.

Мустақиллик куни – 1991 йил 16 декабрда Қозоғистон Республикаси Президенти Н.А.Назарбоев имзолаган «Қозоғистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги ва 2001 йил 13 декабрдаги «Қозоғистон Республикасидаги байрамлар тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонунларига (2008 йил 25 июндаги ва 2009 йил 22 апрельдаги қонунлар билан ўзгартиришлар киритилган) биноан нишонланади.

Бу байрам бошқа байрамлардан ўзгачадир. Бу ҳақда Елбасы Н.Назарбоев: «Фикримча, Мустақиллик куни нафақат расман эълон қилинган байрам куни, балки ғоят катта аҳамиятга эга тарихий санадир. У мустақиллик йўлидаги курашларга нуқта қўйиш билан биргаликда, унинг биринчи куни ҳисобланади. Бугун ҳарбир қозоғистонлик уни ўзининг шахсий мустақиллиги сифатида нишонлаши мумкин», - деганди.

Қозоғистон халқи мустақилликнинг илк онлариданоқ бирлашиб, миллатлараро бирдамликни мустаҳкамлашга, маънавий-маданий модерниязацияга эришди. Қисқа муддат ичида Мустақил Республикамиз Совет империясидан қолган долзарб ва ўта чалкаш муаммоларнинг ечими топиб, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий соҳаларни ислоҳ қилди. Бугунги кунда Қозоғистон иқтисодиёти ривожланган, кўплаб халқаро ташкилотларга аъзо бўлган, жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эга давлатга айланди.

Мустақиллик йилларида катта ютуқларга эришилганини Ақордада давлат мукофотларига сазовор бўлган фуқароларни тақдирлаш маросимида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам таъкидлаб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг айтишича, бу – тарихий ғалабаларимизнинг дебочаси, улуғ байрамдир.

Бу тарихий ғалабаларимизнинг дебочасидир. Юртимиз учун бундан муҳим байрам бўлиши мумкин эмас. Мустақиллик миллатимизнинг бебаҳо бойлигидир. Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг доно сиёсати натижасида халқимизнинг буюк орзуси ушалди. Боболаримиз бизга улкан ва жаннатмакон ерни меърос қилиб қолдиришди. Уларнинг омонатини кўз қорачиғидек сақлаб, келажак авлодга етказиш бизнинг муқаддас бурчимиздир. Озодлик йўлида курашиб, жонини фидо қилган ботирларнинг қаҳрамонлиги ҳеч қачон унутилмайди», - деди Давлатимиз раҳбари.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Калит сўзлар: Жамият, Мустақиллик байрами,
Юқорига