Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бу йил Туркистонда ўзгача сайёҳлик мажмуаси очилади

29 Июль 2020 16:28

TURKISTAN. Kazinform – Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев вилоят марказида маъмурий ва ижтимоий объектлар қурилиши суръати билан танишди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят раҳбари янги қурилган маъмурий бинолар ва Драма театри, Х.А.Яссауи музейи ва Буюк Ипак йўли ҳунармандлари миллий марказининг қурилиш майдончаларини бориб кўрди.

Бугунги кунда қуриб битказилган объектларда ички безатиш, жиҳозлар ва мебелларни ўрнатиш ва ташқи ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Эски шаҳарда кўп функцияли «Керуен-сарай» сайёҳлик комплекси қурилиши ҳам давлат-хусусий шериклик доирасида жадал суръатда олиб борилмоқда. Туркия компанияси томонидан қурилаётган иншоот дунёда ноёбдир.






Сайёҳлик мажмуасида замонавий меҳмонхоналар, шарқона бозор ва ресторанларнинг ишга туширилиши кутилмоқда. Мажмуа марказида сунъий кўл яратилади ва ноёб лойиҳа қадимий шаҳар қиёфасини сақлаб қолади. Қурилиш ишлари бу йил якунланиши режалаштирилган.

























Муаллиф: Айнур Ақбаева

Калит сўзлар: Ҳудудларни ривожлантириш,
Юқорига