Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бу йил Сариағашга 100 минг сайёҳ ташриф буюриши кутилмоқда

11 Февраль 2021 12:26

SARYAǴASH. Kazinform – Ўзининг шифобахш суви билан дунёга машҳур Сариағаш санаторийсига борадиган беморлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Ўтган йили 85 минг сайёҳ Сариағаш туманига ташриф буюрган. Бу ҳақда Kazinform мухбири ҳокимлигига асосланиб хабар беради.

Ҳудудга ташриф буюрган сайёҳларга 50 дан ортиқ курортлар, болалар санаторийлари, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, гольф клублари, 21 меҳмонхона хизмат кўрсатмоқда. Ўтган йили туризмни ривожлантириш мақсадида қиймати 378 миллион тенге бўлган тўртта объект фойдаланишга топширилди ва 60 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

Режага кўра, бу йил Сариағаш туманига 100 минг сайёҳ келиши режалаштирилган. Ушбу соҳани ривожлантириш мақсадида жами 430 млн тенге тенгликдаги учта объект фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, 100 га яқин киши доимий иш билан таъминланади.

Жорий йилда ушбу ҳудуддаги туризм соҳасининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш ва инвентаризация қилиш учун маҳаллий бюджетдан 10 миллион тенгедан ортиқ маблағ ажратилиш режалаштирилган.


Муаллиф: Балнур Қожагелди

Калит сўзлар: Ҳудудларни ривожлантириш,
Юқорига