Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Бу йил Нур-Султанда Ғалаба кунига бағишланган мушакбозлик ўтказилмайди

15 Апрель 2022 20:49

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳар Маданият бошқармаси 7 май – Ватан ҳимоячилари куни ва 9 май – Ғалабага куни муносабати билан мушакбозлик ўтказишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Нур-Султан маданият бошқармаси байрамона мушакбозлик ўтказишни режалаштирмаяпти», — дейилади хабарда.

«Жаужурек полк» (Шерюрак полк) акциясини эса онлайн форматда ўтказиш режалаштирилган.

«Бу йил «Жаужурек Полк» акцияси «Жаужурек Полк» ягона ахборот платформасида ва машҳур ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларида онлайн тарзда ўтказилади. Акция иштирокчиларининг ягона маълумотлар базаси ташкил этилади. Шунингдек, урушда қатнашган қозоғистонликлар ва фахрийларга оид тарихий маълумотлар ва архив маълумотлари бирлаштирилади. Ушбу платформа хизмати ҳар кимга урушда қатнашган яқинлари ҳақида маълумот қолдириш ва ундан йиллик аксиялар давомида фойдаланиш имконини беради», — дейилади шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу йил Нур-Султанда Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парад ўтказилмаслигини маълум қилган эди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Калит сўзлар: Ғалаба куни, Жамият, ҚР Мудофаа вазирлиги,
Юқорига