Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бу йил «Nur Otan» ташаббуси билан 127 минг спорт секцияси очилади

23 Август 2021 12:48

NUR-SULTAN. Kazinform - «Nur Otan» оммавий ва болалар ҳамда ўсмирлар спортини ривожлантиришда партиянинг «Ўзгариш йўли: Ҳар бир фуқаро учун муносиб ҳаёт» сайловолди дастури амалга оширилиши ҳақида ҳисобот берди, деб хабар беради Kazinform партия матбуот хизматига таяниб.

Партия матбуот хизматининг хабар беришича, илгари профессионал спорт клубларини сақлаш учун ажратилган маблағ аҳоли, айниқса, болаларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилишга йўналтирилади.

«Бу масала Президент, партия раҳбари Нурсултон Назарбоев номидан қабул қилинган сайлов ваъдаларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси « доирасида таъкидланди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Токиодаги Олимпиададан сўнг, маҳаллий спортда шошилинч ва самарали ислоҳотлар зарурлигини гапириб, оммавий ва болалар спортини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади «,-дейилади хабарда.

Шундай қилиб, болалар ва ўсмирлар клублари сони мамлакатнинг барча асосий қишлоқларини қамраб олган ҳолда мингтага етказилади. Мураббийларнинг маоши бу йил 1,5 баробар, 2023 йилга келиб эса 2 баробар ошади. Жисмоний тарбия ўқитувчиларига мактабда спорт секциясини ташкил этиш ва юритиш учун асосий иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.

Фақат шу йилнинг ўзида барча йирик туман марказларида 127 минг спорт секциясини очиш режалаштирилган. 22 мингдан ортиқ болалар клублари қайта тикланади. Жорий йилда ҳар бир қишлоқ туманида 3 минг нафар спорт инструкторини жорий этиш режалаштирилган.

Ҳудудларда спорт инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Масалан, Қостанай вилояти Лисаковск шаҳрида биринчи марта умумий майдони 2 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган теннис маркази очилди. Алмати вилоятининг Раимбек туманининг Наринқол ва Балхаш туманининг Бақанас қишлоғида ҳар бири 180 ўринли иккита спорт ва дам олиш мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Миллий спорт турларини ривожлантиришга янги туртки берилади. «Nur Otan» бундан буён ҳам от спортини (пойга, кшшшпкари, ағдаришмоқ, тенге илиш, ёмби отиш), шунингдек, қозоқ кураши, сайёдчилик, камондан ўқ отиш, тўққизқумалоқ, ошиқ отиш, арқон тортиш ва бошқа спорт турларини қўллаб -қувватлайди. Бу йил улар жисмоний тарбия дарсларининг мажбурий компоненти сифатида жорий этилади.


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига