Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бу йил Макка зиёратчиларига қандай талаблар қўйилади

27 Май 2021 09:11

NUR-SULTAN. Kazinform – Саудия Арабистони Қироллигининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2021 йилги Ҳаж мавсумига тайёргарлик кўриш учун махсус талабларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон мусулмонлари диний идорасига асосланиб.

Шу билан бирга, Саудия томонининг дунёдаги пандемия ҳолатида «Ҳаж-2021» мавсумига қўядиган асосий талабларига эътибор қаратиш зарур:

- Бу йилги ҳаж мавсумига борадиган зиёратчилар сони 60 минг кишини ташкил этади.

- Ҳаж зиёратига бориш учун 18-60 ёшдаги фуқаролар мурожаат қилишлари мумкин.

- Саудия Арабистонида расмий равишда тасдиқланган вакцина турлари (Pfizer-BioNTech, AstraZeneca, Johnson&Johnson ва Moderna) икки дозасин эмлаш талаб қилинади. Иккинчи дозани қиролликка ташриф буюришдан 14 кун олдин олиш керак.

- Чет элликларга ҳажга алоқадор бўлмаган бошқа ҳудудларга саёҳат қилиш тақиқланади.

Бундан ташқари, ҳар бир зиёратчи ўз давлатининг ваколатли органларидан юқорида кўрсатилган вакциналардан бирини олганлиги тўғрисида гувоҳнома олиши ва Саудия Арабистонининг хориждаги элчихоналарида қонунийлаштириши керак. Бундан ташқари, ҳар бир зиёратчидан Қиролликка келганда 72 соатга яроқли манфий ПЗР тестини кўрсатиш талаб қилинади.

Макка ҳудудида зиёратчилар бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ўтишда барча соғлиқни сақлаш чораларини қатъиян бажаришлари шарт. Белгиланган қоидаларга тўлиқ риоя қилиш керак.

Бироқ, «Ҳаж-2021» мавсумига қайси мамлакатлардан таклиф қилинадиганлар сонини Саудия Арабистони расмийлари ҳали эълон қилгани йўқ.

Зиёрат мавсуми билан боғлиқ янги маълумотлар ва қўшимча талаблар мавжуд бўлганда қўшимча маълумотлар берилади.

Калит сўзлар: Хориж, Вакцина, Дин,
Юқорига