Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бу йил Қозоғистонда сармоявий фаоллик кузатилмоқда

11 Март 2021 11:29

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилнинг 2 ойида Қозоғистоннинг кўплаб ҳудудларида сармоявий фаоллик кузатилмоқда. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида асосий капиталга инвестициялар жадал ўсиб бормоқда. Инвестицияларнинг сезиларли ўсиши ахборот ва коммуникация - 2,1 баравар, ишлаб чиқариш - 85, транспорт - 56, қишлоқ хўжалиги - 40, савдо - 31, қурилиш - 25 ва кўчмас мулк - 18 фоизни ташкил этди», - деди Вазир.

Унинг сўзларига кўра, кўплаб ҳудудлар юқори инвестиция фаоллигини намойиш этмоқдалар. Энг юқори кўрсаткичлар Чимкент шаҳрида саноат объектлари ва ишлаб чиқариш объектлари қурилишининг ўсиши, республика аҳамиятига эга автомобил йўлларни реконструкция қилиш ҳисобига Жамбил вилоятида, қуёш электр станциялари ва кўп функционал туристик мажмуа қурилиши ҳисобига Туркистон вилоятида кузатилмоқда.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Юқорига