Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бу йил Қозоғистонда қанча электр энергияси ишлаб чиқарилди

16 Август 2021 11:57

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Энергетика вазирлиги 2021 йил январ-июл ойлари бўйича энергия ишлаб чиқариш натижаларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳисобот даврида 66,2 млрд кВт/соатига электр энергияси ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107,7 фоизини ташкил қилмоқда. Иккинчи чорак якунларига кўра, қайта тикланувчи энергия объектлари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 2,03 миллиард кВт/соатни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 142 фоизни ташкил этди.

Аввал хабар қилинганидек, бу даврда нефт ва конденсат ишлаб чиқариш ҳажми 49,8 миллион тоннани ташкил этди, режа 99 фоизга бажарилди. Тенгиз лойиҳаси шу даврда 15,9 миллион тонна нефт қазиб олди, режа 100 фоизга бажарилди. Қорашиғанақ лойиҳасининг бажарилиши 6,9 миллион тоннани ташкил этди, бу жорий йилнинг етти ойи режасининг 95,1 фоизини ташкил этади», -дейилади вазирлик хабарда.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Калит сўзлар: ҚР Энергетика вазирлиги,
Юқорига