Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Бу йил Қозоғистонда Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парад ўтказилмайди

13 Апрель 2022 13:32

NUR-SULTAN. Кazinform - Нур-Султонда бу йил Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парад ўтказилмайди, деб хабар қилди Кazinform Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«2022 йилда Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларининг 30 йиллиги ва 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парад ўтказиш режалаштирилмаган», — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, вазирлик байрам муносабати билан ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини ўтказиш режалаштирилганини айтди. Улуғ Ватан уруши ва Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари фахрийларини шарафлашга бағишланган йиғилишлар ҳам ўтказилади.

«Мудофаа вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 50 га яқин турли тадбирлар ўтказиш режалаштирилган», — дейилади вазирлик хабарида.


Калит сўзлар: ҚР Мудофаа вазирлиги, Ғалаба куни,
Юқорига