Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Бу йил Қозоғистонда давлат грантларининг 60 фоизи техник мутахассисликларга ажратилади

24 Май 2022 16:26

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Атирау ва Манғистау вилоятларининг аҳоли зич жойлашган ҳудудларида ёшлар учун махсус давлат гранти ажратилади. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим ва фан вазири ўринбосари Қуаниш Ерғалиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг 11 апрелидан 13 майига қадар педагогика йўналишида таҳсил олаётган талабалар Миллий малака тестининг биринчи босқичидан ўтди. Бу йил педагогига йўналишини 50 та олий ўқув юртидан 52 минг нафардан ортиқ талаба тамомлайди. Шундан 33 минг нафардан ортиғи Миллий малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтди. Талабаларнинг ўртача балли 45 балл. Мутахассисликларга келсак, энг кам балл ҳуқуқшунослик фанидан 30 балл, биология фанидан 40 балл, меҳнат ва жисмоний тарбия фанидан 40 балл», - деди Қуаниш Ерғалиев вазирлик йиғилишида.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, 2022-2023 ўқув йилида давлат таълим буюртмалари ҳажми 88 мингдан ошади.

«Жорий йилда 42 мингдан ортиқ давлат гранти ёки 60 фоизи техник мутахассисликларга ажратилади. Бундан ташқари, Атирау ва Манғистау вилоятларининг аҳоли зич жойлашган ҳудудлари ёшлари учун 10 минг грант ажратилмоқда. Шунингдек, «Серпін» дастури бўйича 3653 та грант ажратилди. Шунингдек, хорижликларга 490 та грант ажратилади. Улардан 150 таси Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун, 100 таси эса Ислом ҳамкорлик ташкилоти давлатларидан келган битирувчилар учун мўлжалланган», — деди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Али Ибраев

Юқорига