Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Бу йил Қозоғистонда абитуриентлар ОТМларга ҳужжатларни махсус рақамли платформа орқали топширади

24 Май 2022 18:49

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистон олий ўқув юртлари битирувчиларнинг ҳужжатларини вазирликнинг ягона рақамли платформаси орқали қабул қилади. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Битирувчилар якуний имтиҳонларни топширадилар. Айниқса, ёзда университет ва коллежларнинг иши қизғин кечади. Жорий йилда таълим муассасаларига қабул вазирлигимизнинг махсус рақамли платформаси орқали амалга оширилади. Ҳужжатларни махсус платформа орқали топшириш нафақат давлат грантига умид қилаётган битирувчиларга, балки пуллик бўлимда ўқишни режалаштирган битирувчиларга ҳам тегишли», — деди Асхат Аймағамбетов.

Вазирнинг сўзларига кўра, грант ёки пуллик бўлимга ўқишга кирадиган барча битирувчиларга қўйиладиган талаблар бир хил.

«Ҳужжатларни қабул қилиш ягона тизим орқали амалга оширилади», - деди у.

Вазир, шунингдек, жорий йилда давлат грантларининг 60 фоизи техник мутахассисликларга ажратилишини таъкидлади.

Муаллиф: Али Ибраев

Юқорига