Об-ҳаво
Астана 0 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бу йил Қозоғистонда 1,2 млн одам онлайн пропискадан фойдаланди

22 Сентябрь 2020 12:50

NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан буён 1,2 миллиондан ортиқ қозоғистонликлар ўзларининг яшаш жойларида электрон ҳукумат портали орқали рўйхатдан ўтдилар. Шу билан бирга, 699 минг хизмат олувчи рўйхатдан ўтиш учун халққа хизмат кўрсатиш марказларига боришга қарор қилди, деб хабар беради Kazinform.

Шундай қилиб, 2020 йилда egov.kz порталида «Қозоғистон Республикаси фуқароларини яшаш жойида рўйхатдан ўтказиш» хизматига талаб деярли икки бараварга ошди.

Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич тубдан бошқача эди. ХХМлар орқали 2,1 миллиондан ортиқ хизматлар қабул қилинди ва электрон ҳукумат порталида 726 минг одам рўйхатдан ўтганди.

«Ҳукумат фуқаролар учун» давлат корпорацияси раиси Асемгул Балташеванинг сўзларига кўра, электрон хизматларга бўлган талабнинг кескин ўсиши карантин пайтида давлат хизматлари марказларининг ёпилиши билан бевосита боғлиқ.

«Пандемия электрон хизматларни ривожлантиришга катта туртки берди. Илгари катталар ҳам, болалар ҳам оддий саволлар билан хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилишни маъқул кўришган, аммо карантин ҳолатида ўз соғлиғидан хавотирда бўлган фуқаролар давлат хизматларини онлайн режимида ўзлари олишни бошладилар», - деди А.Балташева.

Калит сўзлар: Технологиялар,
Юқорига