Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бу йил қанча бўри ва чиябўрини отишга рухсат берилди

14 Январь 2020 13:57

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда бўри ва чиябўрилар сонини тартибга солиш лимити тасдиқланди. Бу ҳақда ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги Ўрмон хўжалиги ва жониворлар дунёси қўмитасининг матбуот котиби Сакен Дилдахмет Facebook саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳар йили биологик маълумотлар асосида давлат экологик экспертизаси бўйича Қозоғистон ҳудудида бўри ва чиябўрилар сонини тартибга солиш лимити тасдиқланади. Ушбу давлат хизмати электрон портал орқали вилоят ўрмон хўжалиги ва жониворлар дунёси инспекциялари томонидан кўрсатилади. Ҳар бир овчи электрон портал орқали онлайн ариза бериши мумкин. Хизмат номи - «Сони тартибга солинадиган ов турларига рухсат бериш», - деб ёзди у.

Унинг айтишича, интернет бўлмаган тақдирда ушбу хизматни олиш учун исталган Халққа хизмат кўрсатиш марказига бориш мумкин.

«Бўри ва чиябўри аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа уй жониворларини турли хил касалликлардан ҳимоя қилиш, атроф-муҳитга зарар келтирмаслик мақсадларида сони тартибга солинадиган жониворлар қаторига киради. 2020 йилда республика бўйича жами 4 824 бўри ва 11 733 чиябўрини отишга рухсат этилган», - деди Сакен Дилдахмет.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: Жамият,
Юқорига