Об-ҳаво
Астана -19 °С
Алматы -13 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бу йил 22 та йирик сут фермалари ишга туширилади - вазирлик

3 Август 2020 16:19

NUR-SULTAN. Kazinform – Биринчи ярим йилликда Қозоғистонда 6 та йирик сут фермаси ишга туширилди, йил охиригача яна 16 таси ишга туширилади, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги зиммасига сут маҳсулотлари импортининг ўрнини босиш бўйича катта вазифа қўйилган эди. Ушбу режага мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили 25 та саноат фермаларини ишга тушириш устида фаол иш олиб бормоқда.

Жорий йилнинг олти ойи якунлари бўйича 3810 бош қорамолга мўлжалланган 6 та сут фермаси ишга туширилди. Улардан бештаси Алмати вилоятида жойлашган.

Бундан ташқари, Туркистон вилоятида сут фермасини кенгайтириш лойиҳаси доирасида 1600 бош қорамолга мўлжалланган «Казина Жер» МЧЖ очилди.
Калит сўзлар: ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Юқорига