Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Брюсселда ЕИ - Ўзбекистон дўстлик гуруҳи ташкил этилди

24 Март 2021 11:18

BRÚSSEL. Kazinform – Душанба куни Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонасида «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи дўстлик гуруҳи»ни ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Маросимда Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов, Европа парламенти аъзоси Фульвио Мартушело ва Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Петера Буриан иштирок этишди.

Дўстлик гуруҳи Ўзбекистон келажаги йўлида унга ҳамроҳлик қилиш ва уни қўллаб-қувватлаш, замонавийлашиши ва ривожланиб бориши, шунингдек, Ўзбекистон қиёфасини кенгроқ аудиторияга етказишни асосий вазифаси деб билади. «Брюссел-Ўзбекистон» дўстлик гуруҳини яратиш ташаббускорлари – таниқли сиёсатчилар, жамоат арбоблари, экспертлар ва журналистлар, улар Ўзбекистон халқининг маданияти ва меҳмондўстлигини қадрлашади.

Ҳужжатни тантанали равишда элчи Д. Хакимов ва Бельгиянинг «Diplomatic World» нашри вакили Барбара Дитрих имзоладилар.

Шунингдек, Бельгиянинг ўзбек ҳамжамияти ва дипломатик доиралари вакиллари дўстлик гуруҳи ташкил этилганлиги ва Наврўз байрами билан табрикладилар.

Байрам оқшомида элчихона меҳмонлари ўзбек ошхонасининг анъанавий таомларидан баҳраманд бўлишлари, шунингдек, замонавий Ўзбекистон ҳақидаги фотокўргазма ва ўзбек пахтасидан тайёрланган миллий ва замонавий кийимлар кўргазмасини томоша қилишди.


Калит сўзлар: Наврўз байрами, Халқаро алоқалар, Марказий Осиё,
Юқорига