Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Британия Ўзбекистон фуқаролари учун коронавирусга оид чекловларни олиб ташлади

8 Январь 2022 12:03

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги Элчихонаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 10 январидан бошлаб Буюк Британия Ўзбекистонда берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни расман тан олади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Бунда агар ҳужжат эгаси қуйидаги вакциналардан бири билан мамлакатга келишидан камида 14 кун олдин эмлашнинг тўлиқ курсини тугатган бўлса, эмланганлик сертификати ҳақиқий деб тан олинади: Covaxin, Moderna, Janssen (битта доза), Novavax (Nuvaxovid ва Covovax), Oxford/AstraZeneca, Pfizer/BioNTech, Sinopharm Beijing, Sinovac-CoronaVac

Сертификатнинг тан олиниши эмланган Ўзбекистон фуқароларига Буюк Британияга коронавирусга ПЗР тестини тақдим этмасдан кириш имконини беради ва уларни 10 кунлик карантиндан ўтиш мажбуриятидан озод қилади. ПЗР тести ўрнига, келгандан кейинги иккинчи куни фақат IFA тестидан (lateral flow test) ўтиш лозим.

Калит сўзлар: Европа, Марказий Осиё,
Юқорига