Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Brent нефтининг бир баррели нархи 110 доллардан ошди

23 Май 2022 22:03

ANKARA. ANADOLU-Kazinform – Brent русумли нефт нархи бир баррели душанба куни эрталаб 110 доллардан ошди. Энергия нархининг ошиши туристик мавсум бошланиши билан боғлиқ. Бу ҳақда Kazinform Anadolyга таяниб хабар беради.

Жума кунги сўнгги кимошди савдосида ушбу русумдаги нефтнинг бир баррели нархи 113,23 долларга етди, бироқ кун 109,99 доллар билан якунланди.

20 май ҳолатига кўра, элита нефтининг нархи 0,76 фоизга ошиб, бир баррели нархи 110,83 долларни ташкил қилди.

WTI русумли нефтнинг бир баррел фьючерс нархи 111,10 долларни ташкил этди.

Энергия нархининг ошиши сайёҳлик мавсуми бошланиши билан боғлиқ, жумладан, АҚШда.

Хитойда COVID-19 чекловларининг юмшатилиши ҳам бозорларга ижобий таъсир кўрсатмоқда.


Калит сўзлар: Биржа,
Юқорига