Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Брент маркали нефть нархи 79 доллардан пасайди

20 Ноябрь 2021 11:29

NUR-SULTAN. Kazinform - Жаҳон бозорида Брент маркали нефт нархи бир баррель учун 79 доллардан пастга тушди. Бу ҳақда Kazinform савдо маълумотларига таяниб хабар беради.

Январ фьючерслари 78,66 долларгача арзонлади (аввалги савдо сессияси ёпилишига нисбатан 3,18%). Хом ашё нархи 4 октябрдан бери биринчи марта 79 доллардан пасайди. Хитой бу йил мамлакатда нефть нархини пасайтириш учун стратегик захираларини очди. АҚШ Миллий озиқ-овқат ва стратегик жамғармалар бошқармаси (NFSRA) захирадаги нефтни сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Яқин кунларда департамент нефть ҳажми ва уни сотиш санасини эълон қилади.

Калит сўзлар: Бизнес, Биржа,
Юқорига