Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Бойқўнғир космодромида Оnе Wеb сунъий йўлдошларини учиришга тайёргарлик якунланиш арафасида

28 Февраль 2022 13:15

BAIQOŃYR. Кazinform - Бойқўнғир космодромидан навбатдаги парвоз 2022 йил 5 мартга режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу Европа Оnе Wеb сунъий йўлдошларининг навбатдаги учирилиши бўлади.

Бироқ, «Роскосмос» ЕИ санксияларига жавобан Франция Гвианасидаги Куру космодромидан парвозларни ташкил этишда европалик ҳамкорлар билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақидаги баёноти билан боғлиқ ҳолда, Бойқўнғирнинг яқинлашиб келаётган парвози масаласи кўтарилган.

Бойқўнғир космодромидан маълум қилишларича, Оnе Wеb сунъий йўлдоши билан «Союз 2.1б» ракета-ташувчисини учиришга тайёргарлик якуний босқичда. Бир неча кундан кейин давлат комиссияси қароридан сўнг ракета «Восток» учириш майдонига етказилади.

«Союз 2.1б» ракета-ташувчисини Оnе Wеb сунъий йўлдошларининг яна бир партияси учирилиши 2022 йил 5 март куни Нур-Султан вақти билан соат 04:41 да Бойқўнғир космодромининг 31-платформасидан амалга оширилиши режалаштирилган.

Муаллиф: Сара Қабиқизи


Калит сўзлар: Коинот, Бойқўнғир,
Юқорига