Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

BoxRec Данияр Елеусиновнинг бўлажак жангига баҳо берди

25 Ноябрь 2021 11:31

NUR-SULTAN. Kazinform - BoxRec.cоm сайти қозоғистонлик боксчи Данияр Елеусиновнинг (10-0, 6 КО) мексикалик Данте Хардон (34-7, 25 КО) билан бўлиб ўтадиган жангига баҳо берди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Ушбу жангда IBО версияси бўйича ўрта вазн тоифасида вакант бўлган жаҳон чемпиони унвони учун кураш олиб борилади.

BoxRec бу жангни беш юлдузлик баллдан учта юлдуз билан баҳолади. Д. Елеусиновнинг Aлан Санчес (21-5-1, 10 КО) ва Жулиус Индонго (23-4, 12 КО) билан ўтказган аввалги жанглари ҳам уч юлдуз билан баҳоланган. Қозоғистонлик боксчи IBF Inter-Cоntinental жамоаси бўш камар учун Индонго билан жанг қилди ва Санчес билан жангда умуман унвон ўртага қўйилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 18 декабр куни Нур-Султан шаҳрида Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига