Об-ҳаво
Астана 14 °С
Алматы 12 °С
Валюта курси
USD 405.69
EUR 455.51
RUB 5.72
CNY 57.42

Бош вазир пойтахтдаги янги қурилаётган спорт ва маданият иншоотларини бориб кўрди

20 Февраль 2020 13:17

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин жорий йил пойтахт куни муносабати билан фойдаланишга топшириш кўзда тутилган Нур-Султан шаҳридаги Енгил атлетика спорт комплекси ва Қозоқ драма театри қурилиш ишлари билан танишди, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда ҚР Ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.

Енгил атлетика спорт комплекси Қозоғистондаги халқаро даражадаги спорт иншоотларининг бирига айланади.

Объект Туран шоҳ кўчаси ва Улуғ Дала кўчаси чорраҳасида, 9 гектар майдонда қурилмоқда. Комплексда: 14 та югуриш йўлакчаси, узунликка ва лангарчўпга таяниб сакраш, босқон улоқтириш секторлари, узунлиги 25 метр, эни 11 метрлик бассейн, иккита бирлаштирилган югуриш йўлкаси бор платформаси билан жиҳозланган 5х5 ўлчамли бассейн, 36 ўринга мўлжалланган спортчилар меҳмонхонаси, атлетика зали, узунлиги 160 метрлик трек мавжуд, шунингдек ўз бағрига 6838 томошабинни сиғдира олади.






Қозоқ драма театри биноси А.Байтурсинов, Ж.Нажимеденов, Қ.Аманжолов ва Сарикўл кўчаларининг ўртасидаги 6 гектар майдонда қад кўтармоқда. Бинода 600 одамга мўлжалланган катта зал, 20 томоншабинга мўлжалланган камера зали, арт-галерея, ресторан, тантанали учрашувлар зали, гример хоналари ва бошқа маъмурий, техник, санитар-маиший хоналар мавжуд.










Ҳукумат раҳбари барча қурилиш ишларини сифатли бажариб, иншоотларни ўз вақтида фойдаланишга бериш бўйича топшириқлар берди.




Объектларни кўриб чиқишда «Самруқ-Қазна» миллий фаровонлик фонди» АЖ бошқарув раиси А.Есимов, Нур-Султан шаҳри ҳокими А.Кўлгинов, маданият ва спорт вазири ўринбосари Е.Рамазанов ва бошқалар иштирок этди.

Калит сўзлар: Маданият,
Юқорига