Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

«Боржоми» компанияси ўз улушини Грузия ҳукуматига ўтказишни таклиф қилди

20 Май 2022 09:53

TBILISI. Kazinform - IDS Borjomi International компанияси «Боржоми» минерал сувини қуйиш бизнесидаги ўз улушининг бир қисмини Грузия ҳукуматига текинга ўтказишга тайёр, деб хабар беради Kazinform мухбири Newsgeorgiaга таяниб.

«Грузия ҳукумати билан музокаралардан сўнг унинг бошқарув компанияси ҳукуматга акцияларнинг бир қисмини текинга бериш бўйича расмий таклиф билан чиқди. Бу қадам Грузия ҳукуматига халқаро компанияни бошқаришда иштирок этиш имконини беради», - дейилади IDS Borjomi International баёнотида.

Грузия ҳукумати таклифни маъқуллаганидан сўнг компания заводларда ишлаб чиқариш жараёнини тиклаши мумкин бўлади. Унда ўтказилган улушнинг ҳажми кўрсатилмаган.

Грузиядаги заводларда ишлаб чиқариш тўхтатилиши 29 апрел куни эълон қилинган эди. IDS Borjomi Georgia россиялик олигарх Михаил Фридманга қарши санкциялар туфайли ўз фаолиятини тўхтатди.

Бир ҳафта аввал Боржоми заводи ишсиз қолганидан норози бўлган ишчилар унинг ёпилишига қарши кўчаларга чиққани хабар қилинган эди.

Компания «Боржоми» минерал сувини қазиб олиш ва идишларга қуйиш учун 25 йил муддатга лицензияга эга. «Боржоми»дан ташқари «Ликани», «Митарби» ва «Бакуриани» тоза сувларини ишлаб чиқаради.


Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов

Калит сўзлар: Дунё, Бизнес,
Юқорига