Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Боливияда автобус жарликдан қулаб, 18 кишини ҳаётдан олиб кетди

13 Июль 2021 08:57

BUENOS-AIRES. Kazinform - Боливия марказида автобус жарликдан қулаб тушди ва камида 18 кишини ҳалок бўлди, деб хабар берди Kazinform Unitel телеканалига асосланиб.

Транспорт департаменти раҳбари Карлос Эспиносанинг сўзларига кўра, ЙТҲда 18 киши ҳалок бўлган. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва полиция ишламоқда.

Мамлакат пойтахти Сукрега йўл олган автобус 150 метр баландликдан қулаб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа содир бўлишига ҳайдовчининг хатоси сабаб бўлган.

Ярадорлар касалхоналарга етказилган. Қурбонлар сони ортиши мумкин.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига