Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Болалар ва ўсмирларни COVID-19 га қарши эмлаш кўрсаткичлари бўйича Бельгия Фландрияси етакчилик қилади

23 Август 2021 11:15

BELGIYA. Kazinform –Бельгия Фландриясида 12 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларнинг тахминан 71 фоизи ва 16-17 ёшдаги ўсмирларнинг 80 фоизи COVID-19 қарши вакцинанинг биринчи компоненти бўйича эмланган, деб хабар беради Kazinform махсус мухбири.

Мазкур маълумотлар 18 август ҳолатига кўра, эмлаш бўйича ишчи гуруҳи томонидан тақдим этилган.

«Рақамлар бизни бироз ҳайратда қолдирди», - деди Ишчи гуруҳи раҳбари Дирк Рамекерс. Болалар ва ўсмирлар учун COVID-19 га қарши эмлаш кўрсаткичлари бўйича Бельгия Фландрияси етакчилик қилади.

«Биз ёз ойларида ёшларни эмлаш секин кечади деб ўйлагандик, лекин Фландрияда бу чақмоқ тезлигида содир бўлаётгани аниқ», - дейди Рамекерс.

Бельгиянинг бошқа минтақаси-Валонияда болалар ва ўсмирлар учун эмлаш статистикаси 47 фоиз (12-15 ёш) ва 66 фоиз (16-17 ёш) бўлган. Мамлакат пойтахти Брюссел эмлаш даражаси бўйича анча орқада, бу ерда биринчи компонент бўйича 12-15 ёшли болаларнинг 17 фоизи ва ўсмирларнинг 30 фоизи эмланган.

Бельгия расмийлари хабар беришича, Брюсселда мактабларда, айниқса, психологик, тиббий ва ижтимоий қўллаб -қувватлаш марказлари ва туғилиш ва болалик идоралари орқали, эмлаш зарурати тўғрисида хабардорликни кучайтиришга ҳаракат қилинади.

Вакциналар бўйича ишчи гуруҳи бу кампанияга қўшимча суръат бағишлашига умид қилмоқда.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Калит сўзлар: Тиббиёт, Европа,
Юқорига