Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Боксчи Садриддин Ахмедов икки нафар талабага грант ажратди

14 Январь 2020 17:00

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик профессионал боксчи Садриддин Ахмедов Атирау нефть ва газ университетининг икки нафар талабасига грант ажратди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Сафи Ўтебаев номидаги Атирау нефть ва газ университетининг икки талабасига грант ажратилди. Ҳамма талабаларига спортчилардан грант берилишини тилаб қоламан», - деб ёзди спортчи Instagram саҳифасида.






Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь куни Канаданинг Монреаль шаҳрида Садриддин Ахмедов (11-0, 10 КО) навбатдаги жангини ўтказди. Унда «Солдат Q» аргентиналик Хосе Антонио Вильялобосни (12-6-2, 7 КО) тўртинчи раундта нокаутга учратди.

Ҳозирда Садриддин Халқаро бокс ташкилоти рейтингида (IBO) ўз вазн тоифасида 27-ўринда турибди.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Калит сўзлар:
Юқорига