Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Бокс. Тошкентдаги Осиё чемпионатига Қозоғистон терма жамоаси бормайди

13 Январь 2022 17:02

NUR-SULTAN. Kazinform - Бокс бўйича 22 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Қозоғистон жамоаси иштирок этмайди. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Қайрат Сатжанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Olympic.kz сайтига таяниб.

«Биз режалаштирилган ўқув машғулотларини мамлакатдаги фавқулодда ҳолат муносабати билан кейинга қолдирдик. Аниқроғи, йиғин феврал ойида бўлиб ўтади. Демакки, 20 январ куни Тошкентда бошланадиган 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига бора олмаймиз. Устига устак, тартибсизликлар туфайли мамлакатдан чиқиб кетишга рухсат берилмаган.

Ана шундай оғир паллада бирлашиб, бирдамлик кўрсатишимиз керак. Ҳозирда йиғинлар ҳам, мусобақалар ҳам тўхтатилган. Бироқ кейинги ойдан бошлаб барча режаларимиз ўз вақтида амалга ошишига умид қиламиз», — деди Қайрат Сатжанов.

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига