Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бокс. Головкин ва «Канело» учинчи бор жанг қилишга рози бўлишди

23 Июль 2020 15:20

NUR-SULTAN. Kazinform – WBA версияси бўйича ўрта вазнда амалдаги жаҳон чемпиони мексикалик Сауль Альварес ва худди шу вазн тоифасида IBF ва IBO камарлари эгаси бўлган қозоғистонлик Геннадий Головкин учинчи бор жанг ўтказишга келишиб олдилар, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Бу ҳақда журналист Майк Коппинджер ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, томонлар бир неча ой олдин келишувга эришган.

Манбаларга таяниб, журналист ушбу жангдан «Канело» 45 миллион, Головкин эса 30 миллион доллар ишлаб олишини айтди. Иккинчи жанг ташкилотчиларга 27 миллион доллар олиб келди, шунинг учун учинчи жанг ҳам томошабинлар кўз олдида ўтади. Жанг тахминан 2021 йил май ойида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг сентябр ойида бўлиб ўтган биринчи жанг дуранг билан якунланган, бир йилдан кейинги иккинчи жангда эса Альварес ғалаба қозонган эди.
Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига