Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Бокс бўйича Жаҳон чемпионати кумуш медали совриндорига хонадон берилди

25 Ноябрь 2021 17:21

SHYMKENT. Kazinform – Жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори Маҳмуд Собирханга бугун Чимкент шаҳридан хонадон топширилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Чарм қўлқоп устасига шаҳар ҳокимлиги ва бокс федерацияси томонидан «Стандарт» турар-жой мажмуасидан бир хонали квартира берилди. Йиғилишда Чимкент шаҳар бокс федерацияси раиси Асқар Турисбеков иштирок этди. Чимкент шаҳри ҳокими Мурат Айтенов ёш боксчининг бундан кейин ҳам жаҳон ареналарида катта ғалабаларни қўлга киритишига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Белградда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бокс бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган эди. Темиртас Жусуипов ва Сакен Бибосинов жаҳон чемпиони, Маҳмуд Сабирхан ва Серик Темиржанов кумуш, Абилайхан Жусипов бронза медалини қўлга киритди.








Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига