Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бокс бўйича жаҳон чемпионати: Қозоғистонлик Серик Темиржаннов нимчорак финалга йўлланма олди

29 Октябрь 2021 09:29

NUR-SULTAN. Kazinform - Серик Темиржанов Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган Жаҳон чемпионатининг навбатдаги босқичига йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Серик Темиржанов (57 кг) 1/16 финалда япониялик Реито Цуцуми билан куч синашди.

Жанг давомида Серик Темиржанов ишончли ўйин кўрсатди. Иккинчи раундда у рақибини нокаутга учратди. Учинчи раундда ҳам устунликни бой бермади. Ҳакамлар қозоғистонлик боксчининг ғалабасини қўллаб-қувватлади. Шу тариқа, у 1/8 финалга йўлланма олди.

Бундан олдин Серик Темиржанов Мўғулистондан Энх-Aмар Хархуумни мағлуб этганди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоада Темиртас Жусипов (48 кг), Маҳмуд Сабирхан (54 кг), Саматали Тольтаев (60 кг), Санатали Тольтаев (63,5 кг), Нурбек Оралбай (80 кг), Aйбек Оралбай (92 кг) ҳали рингга кўтарилмади. Сакен Бибосинов (51 кг), Aбилайхан Жусипов (67 кг) ва Нурқанат Раис (75 кг) биринчи жангида ғалаба қозонди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига