Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бокс бўйича Жаҳон чемпионати: Қозоғистонлик Сакен Бибосинов ўзбекистонлик боксчини мағлуб этди

27 Октябрь 2021 09:09

NUR-SULTAN. Kazinform - Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича :аҳон чемпионатининг иккинчи кунида қозоғистонлик Сакен Бибосинов ўзининг илк жангини ўтказди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Сакен Бибосинов 1/16 финалда ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов билан жанг қилди. Унинг рақиби тажрибали спортчи. 2016 йилда Рио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритди.

Жанг пайтида Сакен Бибосинов жуда фаол бўлди. Натижада у рақибидан устун келди.

Эслатиб ўтамиз, 25 октябр куни бўлиб ўтган мусобақанинг биринчи кунида терма жамоа сардори Aбилайхан Жусупов (67 кг) ва Серик Темиржанов (57 кг) 1/16 финалга чиқишганди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа бош мураббийи Қайрат Сатжанов, тўрт нафар спортчидан ташқари, Темиртас Жусупов (48 кг), Маҳмуд Сабирхан (54 кг), Саматали Тольтаев (60 кг), Санатали Тольтаев (63,5 кг), Aсланбек Шимбергенов(71 кг), Нурбек Оралбай (80 кг), Бек Нурмағамбет (86 кг), Aйбек Оралбай (92 кг) ва Нурлан Сапарбай (92 кг дан юқори) каби боксчиларга ишонч билдирган.

Муаллиф: Адилжон Умбет


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига