Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бокс бўйича Жаҳон чемпионати: Қозоғистонлик боксчиларнинг жанги жонли эфирда намойиш этилади

27 Октябрь 2021 12:15

BELGRAD. Kazinform - 27 октябр куни икки қозоғистонлик боксчи - Aсланбек Шимбергенов ва Бек Нурмағабет Белградда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида иштирок этади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Уларнинг иккаласи ҳам куннинг иккинчи ярмида Нур-Султан вақти билан соат 17:00да жанг ўтказишади.

Уни Qazsport телеканалида жонли эфирда намойиш этади.

А. Шимбергенов 71 килограммгача бўлган вазн тоифасида 1/32 финалда эронлик боксчи Фарҳод Моради Aташгаҳга, 86 килограммгача бўлган вазн тоифасида Б. Нурмағанбет 1/16 финалда бразилиялик Кено Мачадога қарши жанг ўтказади.

Жаҳон чемпионатида Қозоғистондан 13 та боксчи иштирок этади.

Улардан Сакен Бибосинов(51 кг), Серик Темиржанов(57 кг), Абилайхан Жусипов(67 кг) ва Нурқанат Раис келгуси босқичга ўтди.

Яқин кунларда Темиртас Жусупов (48 кг), Маҳмуд Сабирхан (54 кг), Саматали Тольтаев ( 60 кг), Санатали Тольтаев (63,5 кг), Нурбек Оралбай (80 кг), Aйбек Оралбай (92 кг) ва Нурлан Сапарбай (+92 кг) рингга кўтарилади.

Миллий терма жамоа бош мураббийи - Қайрат Сатжанов.

Жаҳон чемпионати 6 ноябрда якунланади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига