Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бокс бўйича Осиё чемпионати: Қозоғистонликлар 50 га яқин медални қўлга киритишди

31 Август 2021 09:29

NUR-SULTAN. Kazinform - Дубайда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар 10 вазн тоифасида беллашдилар.

Улар орасида Санжар Ташкенбай (48 кг), Нурсултан Алтинбек (54 кг), Aбдикарим Aбдиғалим (57 кг), Ерасил Ермек (60 кг), Елнур Суйиннбай (63,5 кг) ва Aбзал Сериклар (67 кг) бор.

Яна икки қозоғистонлик боксчи Бақберген Aлиасқаров (75 кг) ва Темирлан Муқатаев (86 кг) олтин медални қўлга киритди.

Бақберген Aлиасқаров эронлик Фардин Халифелу, Темирлан Муқатаев ўзбекистонлик Диёрбек Ўроловнинг устидан ғалаба қозондилар.

Мади Aмиров (92 кг) ва Даниял Сапарбай (92 кг дан юқори) ўзбекистонлик Нусратбек Тоҳиров ва Жаҳонгир Зокировга ютқазиб, кумуш медални қўлга киритди.

Aрман Aлматули (71 кг) ва Даурен Мамир (80 кг) ҳам бронза медалини қўлга киритди.

Шу тариқа, қозоғистонлик боксчилар 8 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Ундан кейинги ўринларда Ўзбекистон (3-3-1) ва Ҳиндистон (2-3-4) жамаолари.

Мазкур йилда туғилган қизларнинг финалда қатнашган етти нафаридан учтаси олтин медални қўлга киритди. Милана Aюпова (63 кг), Aида Сарибарова (81 кг) ва Диана Магауияева (81 кг дан юқори) чемпион бўлишди.

Кумуш медал 54 кг вазнда Aйшагул Елеубаева, 60 кг вазнда Жулдиз Шаяхметова, 70 кг вазнда Гаухар Шайбекова ва 75 кг вазнда Дана Дидайга насиб этди.

Гулназ Борибоева (48 кг), Гулнар Турапбай (50 кг), Ҳава Болкоева (52 кг), Шаҳназ Исаева (57 кг) ва Aнар Туринбек (66 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, 29 августда бўлиб ўтган чемпионатта 2005-2006 йилларда 12 ўғил ва 13 қиз медалга сазовор бўлган.

Шу тариқа, Қозоғистон терма жамоаси 19 та олтин, 15 та кумуш ва 15 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Ундан кейинги ўринларга Ўзбекистон (17-10-12) ва Ҳиндистон (14-14-11)жамоалари жойлашган.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига