Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Бокс бўйича Осиё чемпионати: Қозоғистонлик қизлар 13 та медални қўлга киритишди

30 Август 2021 09:15

DUBAI. Kazinform - Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида қозоғистонлик қизлар ўн учта медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қитъа чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси 4 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Виктория Байдукова (54 кг), Улжан Сарсенбек (57 кг), Аружан Жанабаева (66 кг) ва Умит Абулхайр (81 кг) чемпион бўлди.

Виктория Байдукова ва Умит Абулхайр ҳиндистонлик Анчал Саини ва Санжана устидан ғалаба қозонишди. Виктория Байдукова ва Аружан Жанабаева ўзбекистонлик Гулдана Тлеубергенова ва Санобар Бозорбоеванинг заиф томонларини топдилар.

Кумуш медал совриндорлари орасида 50 кг вазнда Енлик Бостибаева, 52 кг вазнда Томирис Мирзаыул, 60 кг вазнда Асем Танатар, 63 кг вазнда Айгерим Кабдолда, 75 кг вазнда Ақжан Туркистонова ва 81 кг дан юқори вазнда Шуғила Рисбек бор.

Қозоғистон терма жамоасидан Елнур Турғанова (46 кг), Анита Адишева (48 кг) ва Бақит Сейдиш (70 кг) бронза медални қўлга киритди.

Умумжамоа ҳисобида Ҳиндистон 6 олтин, 4 кумуш ва 3 бронза медал билан биринчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медали билан кучли учликдан жой олди.


Муаллиф: Адилжан Умбет


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига