Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

БМТнинг Афғонистонга ёрдам берадиган ташкилотлари вақтинча Алматида жойлашади

19 Август 2021 08:00

NUR-SULTAN. Kazinform - Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги ёрдам миссияси (UNAMA) ва БМТнинг АИРда аккредитациядан ўтган бошқа агентликлари Алматда вақтинча жойлашади. Бу ҳақда Kazinform Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб хабар бермоқда.

Афғонистондаги ички сиёсий вазиятнинг кескинлашуви туфайли БМТ Қозоғистондан ўзининг Афғонистондаги ёрдам миссиясини (UNAMA) ва АИРда аккдитациядан ўтган БМТнинг бошқа агентликларини вақтинча жойлаштиришни сўради.

Президент Қасим-Жомарт Тоыаев Қозоғистон ва БМТ ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорлик руҳида ва ушбу ташкилотнинг тўлақонли аъзоси сифатида ўз мажбуриятлари доирасида БМТ талабини қўллаб-қувватлашга қарор қилди.

Бугун, 18 августда UNAMA ходимлари билан биринчи рейс Алмати аэропортига қўнди.

Ташриф буюрган ходимлар - халқаро дипломатлар, БМТ паспорти ва иммунитет эгалари.

Алматида UNAMA ва БМТнинг бошқа агентликларини жойлаштириш ва уларнинг фаолиятини давом эттириши Афғонистондаги вазият барқарорлашгунча тахминан олти ой давом этиши кутилмоқда.

Ходимларни жойлаштириш, офис ва биноларни ижарага бериш ва бошқа барча харажатлар БМТ бюджети ҳисобидан тўлиқ молиялаштирилади.

Калит сўзлар: БМТ,
Юқорига