Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

БМТ: Қозоғистон ва Кирибати ядровий полигонларни реабилитация қилиш бўйича баёнот қабул қилди

16 Октябрь 2021 11:18

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси ва Кирибати Республикаси Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома (ЯҚТТШ) бўйича қабул қилинган ижобий мажбуриятларни қўллаб-қувватлаш учун Қўшма баёнот қабул қилишди. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Ҳужжат БМТ Бош Ассамблеясининг Биринчи қўмитасининг Семей полигони ёпилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган йиғилишида қабул қилинган.

Кирибати – 1950-1960 йилларда АҚШ ва Буюк Британия томонидан ўтказилган ядровий синовлардан азият чеккан Тинч океанидаги орол давлати.

Ушбу шартноманинг ижобий мажбуриятлари ядровий синовлардан сўнг радиация таъсир қилган фуқароларни реабилитация қилиш ва атроф муҳитни қайта тиклашда ёрдам бериш чораларини назарда тутади.

ЯҚТТШ 2017 йил 7 июлда 122 мамлакатнинг қўллаб-қувватлаши билан қабул қилинган ва 2021 йилнинг январида кучга кирган (50 давлат томонидан ратификация қилинганидан кейин).

Ушбу ҳужжат ядровий қуролни ноқонуний деб эълон қилади, бу эса уни бутунлай йўқ қилиш йўлидаги муҳим қадамдир. Қозоғистон Шартномани ишлаб чиқиш бўйича музокараларда фаол иштирок этди ва 2019 йил 29 августда 26-чи давлат сифатида БМТ котибиятига ратификация ҳужжатини тақдим этди, бу унинг кучга киришига янги туртки берди.

Калит сўзлар: Халқаро алоқалар, ҚР Ташқи ишлар вазирлиги,
Юқорига